Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» бола ўғирлаганларни қатл этди. Улар орасида ўзбекистонлик аёл борлиги иддао қилинмоқда

7858

«Толибон» ҳаракати хавфсизлик хизмати Мозори Шарифда бола ўғирловчилар тўдаси тугатилгани ва тўрт нафар вояга етмаган бола озод қилинганини эълон қилди, деб хабар беради Aamaj News.

«Толибон» бу махсус операцияни душанба куни кечаси ўтказган. Уларнинг сўзларига кўра, одам ўғирлаш тўдасида тўрт афғон эркак ва бир ўзбек аёл бўлган. Уларнинг ҳаммаси ўлдирилган.
Бироқ Sputnik Афганистан телеграм канали Афғонистоннинг Aamaj News янгиликлар агентлиги хабарига таяниб, аёлни Ўзбекистон фуқароси деб ёзган.

Azon.uz таҳририяти мазкур масалага аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигига қўнғироқ қилди. Вазирлик матбуот хизмати бундай маълумот мавжуд эмаслиги, аниқлаштириб ТИВ сайтида маълум қилишларини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломобод терроризмга қарши курашда «Толибон» билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори

1130 22:21 07.05.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

2490 20:40 25.03.2023

«Толибон» қаердан пул оляпти?

7541 21:20 07.03.2023

АҚШ суди Афғонистон фойдасига ҳукм чиқарди

3107 09:58 22.02.2023

«Толибон» собиқ хорижий базаларни махсус иқтисодий зоналарга айлантирмоқчи

613 11:28 20.02.2023

Афғонистон: университетлар ва қизлар мактабларини қайта очишга ҳаракат қилинмоқда

854 08:25 25.12.2022
« Орқага