Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Толибон” Хитойга элчи тайинлади

1716

Афғонистоннинг Хитойдаги элчиси Жовид Аҳмад Қаюм ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди. Тегишли баёнотни у Твиттердаги саҳифасида эълон қилди.

Баёнотда айтилишича, эндиликда дипломатик миссияга илгари «Толибон»нинг Қатардаги сиёсий офисида ишлаган Саййид Муҳиддин Садат бошчилик қилади. Хитой «Толибон» ҳукуматини расман тан олмагани учун Садат элчихонанинг биринчи котиби вазифасида ишлайди.

Айни пайтда Афғонистоннинг Покистондаги дипломатик миссиясига ҳам «Толибон» вакили – Сардор Аҳмад Шакиб раҳбарлик қилмоқда. Унинг лавозими расман “элчихона ишларини бошқарувчи” деб аталади, бироқ сўнгги бир неча кун ичида у хорижий дипломатлар, жумладан, Хитойнинг Исломободдаги элчиси билан учрашувлар ўтказди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов «Толибон» ҳукуматини де-факто тан олиш аллақачон амалга ошаётганини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

928 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

585 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1155 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1189 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1969 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1088 09:46 09.06.2023
« Орқага