Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» ҳукуматида аввалги ҳукумат вакиллари бўлмайди

1744

«Толибон» тузган ҳукуматда аввалги ҳукумат аъзолари бўлмайди. TOLOnews телеканалининг хабар беришича, бу ҳақда “Толибон” ҳукуматидаги бош вазир ўринбосари Абдулғани Бародар маълум қилди. 

Унинг айтишича, Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати таркибига киритилиши ва шу тариқа ҳукумат коалицион бўлиши учун АҚШ “Толибон”га олдинги ҳукуматда ишлаган айрим мулозимларининг исмларини берган. 

Бародар собиқ ҳукумат амалдорларини коррупцияда айблаб, ҳатто улардан айримларининг ҳозирги ҳукумат таркибига қўшилиши Ислом Амирлигининг яхлитлигига зарар етказишини таъкидлади.

«Бу одамлар ҳукуматда биз билан бирга бўла олмайди, чунки уларнинг бештаси бўлса ҳам, ҳукуматимиз обрўсига путур етказади ва биз бундай одамлар ҳукуматимизни ағдаришини истамаймиз», – деди у.

Абдулғани Бародарнинг сўзларига кўра, «Толибон» ҳукумати дунёда тан олиниш учун дастлабки шартларни бажарган. Шунингдек, у агар халқаро ҳамжамият «Толибон» ҳукуматини эътиборсиз қолдиришда давом этса, Афғонистон иқтисодий инқирозга учрашини ва инқироз қўшни давлатларга ҳам таъсир кўрсатишини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1015 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1081 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

718 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1408 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

736 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1479 15:30 07.06.2023
« Орқага