Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» ҳукуматининг тан олинишини рад этиш учун сабаб йўқ» – Амирхон Муттақий

1071

Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Sputnik Афганистан нашрига бугунги  «Москва формати» йиғилиши давомида шундай баёнот берди:

“Биз минтақа давлатларидан вазиятни барқарорлаштириш, гуманитар ёрдам кўрсатиш ва афғонларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишда ёрдам кутамиз;

Биз АҚШ томонидан музлатиб қўйилган маблағларимизни талаб қиламиз;

40 йил ичида биринчи марта Афғонистонда дунё томонидан қўллаб-қувватланиши керак бўлган мустақил ва барқарор исломий ҳукумат пайдо бўлди;

Биз минтақа давлатлари билан яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатмоқчимиз;

Афғонистоннинг географик жойлашуви туфайли биз қўшниларимизга яхши инвестицион имкониятларни тақдим эта оламиз;

Бизнинг ҳукуматимиз Ғани режимидан кўра кўпроқ қамровли: ҳозирги пайтда унинг таркибига барча этник гуруҳлар вакиллари кирган;

Собиқ давлат аппаратининг ярим миллионгача ходимлари бизда ишлашда давом этмоқда;

Биз бутун Афғонистон ҳудудида суверенитетга эгамиз, бизнинг ҳукуматимизни тан олмасликка ҳеч қандай сабаб йўқ;

Ҳеч ким мамлакатимизда бир марта ҳам инсон ҳуқуқлари бузилишини қайд этмаган”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

89 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

331 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

140 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

558 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

487 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

144 19:05 24.05.2022
« Орқага