“Толибон” ҳукумати ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожиддин Ҳаққоний ўзига бўйсунувчи кучлардан гигиена, тозалик ва хушбўйликлардан фойдаланишни сўради.
7 ноябрь, душанба куни “Толибон” кучлари олдида қилган чиқишида “Толибон” ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Ҳаққоний тозалик масаласини кўтариб: “Покизалик иймондандир. Жангларда тупроқ кечиб юрган даврларимиз ортда қолди. Ўзларингга бироз атир сепиб юринглар”, деб аскарларни озодаликка риоя қилишни буюрди.
Муваққат Ички ишлар вазири кеча Зобул вилоятида қилган мазкур даъвати сабабини айтмаган.
Афғон халқи, хусусан, Афғонистон пойтахти Кобул аҳолиси гуруҳ ҳокимият тепасига келган биринчи йилидаёқ “Толибон”нинг аскарларини ўз вақтида чўмилишга чақирган эди.