Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Толибон” Истанбул конференциясида қатнашмоқчи эмас

621

“Толибон” ҳаракати апрель ойи охирида Афғонистон бўйича Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда қатнашмаслигини маълум қилди.

Толиблар барча хорижий қўшинлар Афғонистонни тарк этмагунча ҳеч қайси халқаро конференцияда қатнашиш ниятида эмас.  Бу ҳақда ҳаракатнинг сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Наим Твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

The Washington Post нашрининг хабар беришича, АҚШ президенти Жозеф Байден Афғонистондаги америкалик аскарларни жорий йилнинг 11 сентябригача олиб чиқмоқчи. Ваҳоланки, аввалги президент Донольд Трамп ва “Толибон” ўртасида тузилган келишувга мувофиқ америкаликлар Афғонистонни 1 майгача тарк этиши зарур. Толиблар ана шу келишув эвазига афғон ҳукумати билан тинчлик музокараларини бошлашга розилик билдирган ва Афғонистон халқаро террорчиларнинг базасига айланмаслигига ваъда берган эди. 

Афғонистондаги вазият бўйича Истанбулдаги конференция 24 апрель — 4 май кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кобулдаги портлашлардан ким манфаатдор?

1173 14:30 10.05.2021

Афғонистон: журналистлар икки ўт орасида қолди

322 13:40 06.05.2021

“Толибон” АҚШга шарт қўйяпти

1020 09:30 04.05.2021

Афғонистонда теракт: ҳукумат “Толибон”ни айблади

407 10:05 01.05.2021

Афғонистон бўйича халқаро конференцияда “Толибон” қатнашмоқчи эмас

325 18:20 21.04.2021
« Орқага