Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» қизларнинг мактабда ўқишига қарши эмас

787

“Толибон” ҳаракати 21 мартдан бошлаб бутун Афғонистон бўйлаб қизлар учун мактаблар очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳаракатнинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди, деб хабар беради TOLOnews.

Мужоҳиднинг таъкидлашича, «Толибон» ҳаракати қизларнинг мактабда ўқишига қарши эмас, лекин улар ўғил болалардан алоҳида синфларда ўқиши керак. 

У ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида синф хоналарининг йўқлиги сабабли қизлар мактабга бора олмаётганини айтди. “Биз бу муаммоларни кейинги ўқув йилига қадар ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз”, – деди Мужоҳид.

Афғонистондаги мактаблар ўтган йилнинг август ойи ўрталарида, «Толибон» ҳокимиятни қўлга киритгач, ўз фаолиятини тўхтатган эди. 19 сентябрь куни мактаблар иш бошлади, бироқ фақат ўғил болаларнинг ўқишига рухсат берилди.

Ҳозирча Афғонистоннинг 34 вилоятидан фақат 7 тасида қизларнинг мактабга бориш имконияти мавжуд.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» АҚШга нисбатан ўз муносабатини билдирди

728 13:20 18.05.2022

«Толибон»  ҳижоб билан боғлиқ янги қарор чиқарди

3769 16:05 07.05.2022

АҚШ Афғонистонда қолдирган ҳарбий техниканинг нархи айтилди

1571 12:00 28.04.2022

«Толибон» ҳукумати тан олинадими? — Таҳлил

779 14:19 14.04.2022

«Толибон» расман Москвада иш бошлади

926 09:32 10.04.2022

«Толибон» амири афғон фермерларига кўкнори етиштиришни тақиқлади

607 15:29 03.04.2022
« Орқага