Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Толибон” қуролли кучларда “тозалаш” ўтказмоқчи

665

“Толибон” ҳукумати қуролли кучларни ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилувчилардан тозалаш мақсадида ислоҳот ўтказишга ваъда берди, дея хабар тарқатди TOLOnews.

Ислоҳот тафсилотлари ошкор этилмади, бироқ Ички ишлар вазирдиги ушбу қадам малакасиз ва лавозимини суиистеъмол қиладиган ғаразли кишиларни йўқотишга қаратилганини маълум қилди. “Ислом Амирлиги ўз қуролли кучларида мониторинг ўтказиш учун мустақил комиссия тузди, – деди Ички ишлар вазирлиги вакили Саид Хусти журналистлар билан учрашувда. – Комиссия таркибига Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва разведка бошқармаси вакиллари кирган”. 

Хустининг айтишича, мустақил комиссия қуролли кучларга нолойиқ кишиларни аниқлаш ва уларни ишдан олиш билан шуғулланади. 

TOLOnews хабарига кўра, “Толибон” ҳокимиятга келганидан кейин ҳаракатнинг айрим вакиллари фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлган. Ислоҳотнинг бошланишига ана шундай ҳолатлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Мен ажратган пулларни «ҳазм» қила олишмади» — Шавкат Мирзиёев

182 14:05 16.10.2021

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

272 13:05 16.10.2021

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

193 12:05 16.10.2021

Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш таклифига фикр билдирди

1061 11:11 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

314 10:33 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

416 09:06 16.10.2021
« Орқага