Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Толибон” тан олинишни истайди: Россия билан музокара ўтказиляпти

1101

Айни пайтда “Толибон” дунё давлатлари билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қиляпти, чунки бусиз келгуси ҳамкорликнинг иложи йўқ. Ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ТАССга берган интервьюсида ана шундай деди. 

Унинг айтишича, “Толибон” ҳукуматининг тан олиниши ва элчихоналар очилиши учун Россия билан музокаралар олиб бориляпти. “Бу масалаларнинг ҳал бўлиши келгуси ҳамкорлик учун йўл очади”, – деди у. 

Мужоҳид Кобулдаги Россия элчихонаси ва Москвадаги Афғонистон элчихонасининг одатий режимда қайта фаолият бошлаши муҳимлигини таъкидлаб, афғон элчихонасида ўз вазифасини тўлақонли бажармаётган ходимлар чақириб олиниши мумкинлигини билдирди

“Биз барча давлатлар билан ҳамкорликка умид қиламиз, шунингдек, хорижий инвестициялар катта рол ўйлайди, – деди “Толибон” вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид. – Россия – иқтисодий нуқтаи назардан муҳим давлат. Афғонистон уруш йилларида вайронага айланди, Россия ва бошқа давлатлар уни қайта тиклашга ёрдам беришлари мумкин. Биз бундай ёрдамни олқишлаймиз ва молиявий кўмакка умид қиламиз”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Минтақа учун «Толибон таҳдиди» – қанчалик асосли? 

3121 18:00 16.02.2022

БМТ ўз ходимларини ҳимоялаш учун “Толибон”га 6 миллион доллар тўламоқчи

677 13:02 23.12.2021

“Толибон” адашиб каттагина маблағни Душанбега юборди

3148 08:01 17.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

751 09:39 08.12.2021

Афғонистонда ўнлаб ИШИДчи таслим бўлди

1165 17:10 24.11.2021

«Толибон» ҳукуматининг тан олинишини рад этиш учун сабаб йўқ» – Амирхон Муттақий

1071 18:20 20.10.2021
« Орқага