Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид Twitter саҳифасида маълум қилишича, Термизга Афғонистон ҳудудидан ракета ҳужумини уюштирганлар бир бирига дўст икки қўшни мамлакатлар ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилган. "Толибон" ҳаракати ракета ҳужумини уюштирганларни қидирмоқда. Уларни топиб, ҳибсга олиш ва жазолаш кун тартибидаги масаладир.
Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Aфғонистон ҳудудидан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга бешта ракета ўқлари учиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.