Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» ўт очишни тўхтатиш учун шартини эълон қилди

5387

«Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукуматига мурожаат қилиб, уч ойга ўт очишни тўхтатиш таклифини билдирди. Бу ҳақда Дохада толиблар билан музокара ўтказадиган афғон делегацияси аъзоси Нодир Нодирий маълум қилди.

Унинг айтишича, “Толибон” ўт очишни тўхтатиш эвазига 7 минг аъзоси қамоқхоналардан озод этилишини истамоқда.

«Бу жиддий талаб, биз 5 минг толибнинг озодликка чиқарилиши вазиятни яхшиламагани ва ҳатто ёмонлаштирганига гувоҳ бўлдик», – деди Нодирий Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, толиблар ҳаракатнинг БМТ “қора рўйхати”дан ўчирилишини ҳам истамоқда.  Ўн бир сиёсий арбобдан иборат ҳукумат делегацияси бугун “Толибон” билан музокараларни давом эттириш учун Қатар пойтахти Дохага йўл олади. Музокаралар ўтган йилнинг сентябрида бошланган ва бир неча бор тўхтаб қолган. Учрашувларда бўлғуси тинчлик музокараларининг кун тартибини муҳокама этишдан нарига ўтилмади. 

Маълумотларга қараганда, ҳукумат делегацияси таркибида Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай ва Миллий ярашиш олий кенгаши раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ бор. Делегацияга Абдул Ғани Бародар бошчилик қиляпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» мудофаа вазирининг уйига ҳужум қилди

475 18:15 04.08.2021

Афғонистон «Толибон» билан ишлашга тайёрлигини билдирди

450 11:20 03.08.2021

Афғонистон: толиблар билан ҳамкорлик қилган журналистлар қамалди

545 18:55 02.08.2021

Германия ҳукумати ва “Толибон” вакиллари махфий учрашув ўтказди

656 08:40 02.08.2021

Қандаҳор аэропорт ўққа тутилди, барча рейслар бекор қилинди

1296 22:40 01.08.2021

Aфғонистон армияси яна бир туманни «Толибон»дан қайтариб олди

672 18:20 31.07.2021
« Орқага