Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Тонировка»га рухсатнома бериш тартиби ўзгарди

5295

Бугун «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 465-сонли ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона инрерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

Қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун эса рухсатнома талаб этилмайди.

Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади ва 1 йил муддатга берилади. ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тонировка»ни электрон расмийлаштириш орқали чегирма олиш мумкин бўлади

1094 14:20 15.09.2021

«Тонировка» бўйича янги қарор қабул қилинди

1759 20:00 28.07.2021

«Ёзда «тонировка»ни бепул қилиш керак»

1441 15:50 03.07.2021

Тонировка нархи камайтирилиши мумкин

843 18:05 15.06.2021

Расман: Тонировка бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди!

3881 09:05 03.08.2019
« Орқага