Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тонировка нархи камайтирилиши мумкин

1015

Айни дамда кунлар исиши билан тонировка масаласи кун тартибига чиқмоқда. Мутасаддиларнинг фуқаролар, ёшлар билан учрашувларида, ижтимоий тармоқларда айнан тонировка бўйича жуда кўплаб мурожаатлар бўлмоқда.

Бу борада Президент Администрацияси томонидан Ўзбекистонда тонировка нархини камайтириш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги тўғрисида депутат Дониёр Ғаниев кеча телеграм каналида хабар берган. Қайд этилишича, депутат ҳамкасби билан тонировка нархини пасайтириш юзасидан таклиф тайёрлаб, Ички ишлар вазирлигига юборган. Вазирлик бунга жавобан лойиҳа тайёрланаётганини маълум қилган.

«Шу мурожаатлардан келиб чиқиб, ҳамкасбим Баҳром Раҳмоналиев билан тонировка нархини пасайтириш юзасидан 2-3 хил таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритишдан аввал Ички ишлар вазирлигига таклифларимизга муносабат билдиришларини сўраб, депутатлик сўрови юборгандик.
Бугун Ички ишлар вазирлигидан сўровимизга жавоб келибди. Ёмон томони, ҳар доимгидек сўровга аниқ жавоб йўқ, таклифларимизга ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.
Яхши томони, жавобда айтилишича, тонировка нархини камайтириш юзасидан Президент Админстрацияси томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу лойиҳага Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли таклифлар билдирилган.
Демак, яқин орада тонировка масаласи бўйича ижобий ўзгариш бўладиганга ўхшайди. Автомобиль ойналарини қорайтиришга доир чекловлар буткул бекор қилинишини кутмасам-да, лекин тонировка учун белгиланган нархлар сезиларли миқдорда пасаяди, деб умид қиламан», — деб ёзади Дониёр Ғаниев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тонировка»ни электрон расмийлаштириш орқали чегирма олиш мумкин бўлади

1434 14:20 15.09.2021

«Тонировка» бўйича янги қарор қабул қилинди

1940 20:00 28.07.2021

«Тонировка»га рухсатнома бериш тартиби ўзгарди

5894 15:25 28.07.2021

«Ёзда «тонировка»ни бепул қилиш керак»

1797 15:50 03.07.2021

Расман: Тонировка бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди!

3978 09:05 03.08.2019
« Орқага