Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Тонировка»ни электрон расмийлаштириш орқали чегирма олиш мумкин бўлади

1274

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш хизмати жорий этилди.

Энди фуқаролар автотранспорт воситаси ойналари тусини ўзгартириш учун рухсатномани онлайн олишлари мумкин бўлади. Шунингдек, рухсатнома олишда 10 фоиз чегирмага ҳам эга бўлишлари қайд этилган. Бу — «тонировка»нинг нархи орқа ён ойналар учун 135 минг сўм (юридик шахслар учун 270 минг сўм), олд ва орқа ён ойналар учун эса 1 миллион 300 минг сўмга арзонлашганини англатади.

«Тонировка» учун рухсатнома олмоқчи бўлган фуқаролар my.gov.uz порталига ташриф буюриб, махсус сўровномани тўлдиришлари талаб этилади. Шундан сўнг тақдим этилган квитанция бўйича тўловни амалга оширишлари ва QR-код қўйилган рухсатномани электрон тарзда юклаб олишлари мумкин бўлади.

Ҳайдовчиларга яна бир маъқул жиҳати шундаки, энди автотранспорт воситаларининг ойнасига рухсатнома олинганлигини билдирувчи стикер ёпиштириш мажбурий бўлмайди.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали мазкур хизмат синов тариқасида ишга туширилганлигини инобатга олиб, фуқароларни қисқа узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Шунингдек, қуйидаги видео орқали хизматдан тўлиқ фойдаланиш бўйича маълумот олишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тонировка» бўйича янги қарор қабул қилинди

1819 20:00 28.07.2021

«Тонировка»га рухсатнома бериш тартиби ўзгарди

5610 15:25 28.07.2021

«Ёзда «тонировка»ни бепул қилиш керак»

1640 15:50 03.07.2021

Тонировка нархи камайтирилиши мумкин

911 18:05 15.06.2021

Расман: Тонировка бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди!

3914 09:05 03.08.2019
« Орқага