Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тоқаев норозилик ҳолатлари учун жавобгарларни эълон қилди

4242

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга бағишланган йиғилиш ўтказди, унда суюлтирилган газ нархининг ошиши муносабати билан норозилик вазиятининг юзага келишига йўл қўйган масъуллар номини айтди, деб ёзади Zakon.kz нашри.

Қосим-Жомарт Токаев мамлакатдаги ривожланаётган мураккаб ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазият ҳақида гапирар экан, ҳолат учун ҳукумат, Энергетика вазирлиги, шунингдек, «Казмунайгаз» ва «Қазақгаз» компанияларининг айбдор эканлигини айтди, дейилади хабарда.

Давлат раҳбари фавқулодда ҳолат жорий этилганидан кейин Олмаота ва Манғистау вилоятидаги вазият босқичма-босқич барқарорлашаётганини таъкидлаган. Вазиятни барқарорлаштириш бўйича барча ваколатлар берилгани, асосий вазифа Ички ишлар вазирлиги, СОБР ва Миллий гвардия зиммасига юкланганини, улар ўз вазифаларини муваффақиятли бажараётганини таъкидлаган.

Аввалроқ давлат раҳбари ҳукумат истеъфосини қабул қилган эди. Алихон Смаилов вақтинча бош вазир лавозимини бажаради.

Ҳозирги пайтда Олмаота вилояти ҳокимияти маъмурияти хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олиниб, зирҳли техника воситаларидан тўсиқлар ўрнатилган.

Нурсултон шаҳрида нисбатан тинчлик ҳукм сурмоқда. Шаҳарда полиция ва бошқа ҳуқуқ-тартибот кучлари патруллик қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага