Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тоқаев Қозоғистондаги вазият ҳақида Путин билан суҳбатлашди

2285

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев яқин кунларда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг видеоконференция шаклидаги йиғилишини ўтказишни таклиф қилди. 

У мазкур ташаббусни бугун Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда илгари сурди, деб ёзади Kremlin.ru.

Тоқаев Путинга Қозоғистондаги вазият ҳақида батафсил маълумот бериб, унинг барқарорлашув томон ўзгараётганини таъкидлади. У КХШТга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ва эндиликда ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари ўртасида суҳбат ўтказиш зарурлигини айтди. 

Путин бу таклифни қўллаб-қувватлади. Президентлар доимий алоқада бўлишга келишиб олдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

984 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1062 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

704 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1383 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

724 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1476 15:30 07.06.2023
« Орқага