Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Торадзиро Ямада — Исломни қабул қилган самурай

1293

Шунингдек, у Ҳаж зиёратини адо этган илк японияликлардан ҳисобланади. 

Торадзиро Ямада 1866 йилда ирсий самурайларнинг юқори мартабали оиласида туғилган. Яхши таълим олган: хитой, инглиз, немис ва француз тилларини билган. Бундан ташқари, у япон чойи маросимини ўрганган.

1889 йилда Усмонли империяси контр-адмирал Али Усмон пошо қўмондонлигидаги “Эртуғрул” фрегатини Японияга жўнатади. Бироқ “Эртуғрул” 1890 йил 16 сентябрга ўтар кечаси Вакаяма префектураси қирғоқларида чўкиб кетади. Оқибатда, 500 дан ортиқ экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Бу ўша даврдаги энг йирик денгиз ҳалокати эди. Ўша пайтда савдогар бўлган Торадзиро Ямада қурбонларнинг оилалари учун бутун мамлакат бўйлаб хайрия кампаниясини бошлаган. 2 йил давомида у 5000 иена (ҳозирги курс бўйича 100 миллион иена) йиғди ва 1892 йилда уларни Усмонли империяси ҳокимиятига топшириш учун шахсан ўзи Туркияга боради.

Торадзиро Ямада Султон Абдулҳамид II билан учрашади ва Япония императори номидан унга XVI асрдаги самурай зирҳларини совға қилади (Ҳозирда улар Тўпқопи музейида сақланади).  Ямада, шунингдек, Абдулҳамид II'га унинг оиласида асрлар давомида сақланиб келаётган самурай қиличини ҳам туҳфа этади. 

У ўз ватанига қайтолмай Истанбулда қолгач, турк маданиятини ўргана бошлайди. У Япония ва Усмонлилар империяси ўртасида маданий алоқалар ўрнатган, икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларининг ривожланишига хизмат қилган фахрий консул бўлди. У ҳамроҳи Накамура Кенжиро билан бирга Истанбулда дўкон очиб, турк зодагонлари орасида япон товарлари модасини жорий қилди. Ўша пайтда улар шаҳарда ягона доимий яшовчи японияликлар эди.

Абдулҳамид II'нинг илтимосига биноан Торадзиро Ямада Туркияда япон тилидан дарс бера бошлайди. Унинг шогирдлари орасида Мустафо Камол Отатурк ҳам бор эди. Шу билан бирга, Торадзиро Ямада турли журналларда мақолалар чоп этиш орқали японларни Усмонли империяси билан таништиради. Шунингдек, Рамазон ойида анъанавий тарзда намойиш этилган иккита турк спектаклини таржима қилади.

Абдулҳамид II таклифига кўра Торадзиро Ямада Ислом динини қабул қилган ва исмини Абдухалил дея ўзгартиради.  

1905 йилда ватанига қайтган Ямада эса турклар билан алоқаларини ҳеч қачон тўхтатмаган, Туркия Республикаси тузилгандан кейин ҳам турк-япон муносабатларида муҳим роль ўйнашда давом этган. 1911 йилда “Торуко Гакан” (“Туркиянинг чизмаларда кўриниши”) номли расмли китобини нашр эттириб, ватандошларига Истанбул шаҳри ва Ислом динини тушунтиришга ҳаракат қилади. 1914 йилда Туркияга қилган сафарларидан биридан қайтаётганда Ямада ҳажга боради.

1931 йилда Туркияга ташриф буюрган Ямада Отатурк билан учрашади. Маълум қилинишича, у Туркия Республикасининг биринчи раҳбаридан бу шаҳарда биринчи бўлган Токио масжиди қурилишида ёрдам сўраган ва Мустафо Камол унга ёрдам берган. Аммо бунинг учун ҳеч қандай ҳужжатли далил йўқ.

Бундан ташқари, Торадзиро Ямада япон чой мактабининг машҳур устаси эди. У 1932 йилда ҳатто ушбу мактабнинг бош устаси унвонини ҳам олган.  

Ямада 1957 йилда 90 ёшида вафот этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

133 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

134 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

136 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

140 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

312 09:45 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

242 09:24 16.08.2022
« Орқага