Воқеа Канадада исломофобиянинг кучайганлигини кўрсатмоқда.
Ҳукумат ҳисоботига кўра, Канада бўйлаб мусулмон жамоаларига қарши қилинган жиноятлар сони 2021 йилдан бери 71 фоизга ошган.
Канада мусулмон ташкилотлари яқинда Торонтода бомдод намози вақтида имомга қилинган ҳужумдан хавотидалар.
"Душанба куни ҳужумчи масжидга бостириб кириб, имомга ҳужум қилиб, бомдод намозини бузган. Оқибатта икки намозхон жиноятчини тезда ушлаб, 911 хизматига қўнғироқ қилган", дея хабар бермоқда Торонто Ислом жамғармаси.
Масжид ўз баёнотида ҳужумни қаттиқ қоралади ва полицияни “терговни очиқ олиб бориш"га чақирди.
“Биз чуқур қайғудамиз ва кўпчилигимиз бизнинг жамиятимиздаги эрталаб содир бўлган воқеадан қаттиқ хавотирда”, — дейилади расмий баёнотда.
Бироқ, марказ маълумотларига кўра, ҳужумга нима сабаб бўлганини тушуниш учун етарли маълумот йўқ.
"Бу бизнинг жамиятимиз учун оғир ва қўрқинчли ҳолат эканини тушуниб турибмиз. Бироқ шуни таъкидлашимиз керакки, бизда бу ҳодисага нима сабаб бўлганини аниқлаш учун етарли маълумот йўқ", дейди Ислом маркази.
Торонто полицияси ишни тергов қилмоқда ва ҳозирча жиноятчига айблов тайинланмаган.
Полиция Twitter'да “адоват билан содир этилган барча жиноятларни тўлиқ текшираётганини ва агар айбловлар қўйилса, иш бўйича янгиликларни тақдим этишини" таъкидлади.
Имом Юсуф Бадат душанба куни баёнот берди, у ва унинг кўплаб жамоати аъзолари воқеадан кейин жароҳатлангани, қўрқув ва жуда хавотирда эканликларини айтиб ўтган.
"Ҳеч бир шахс ёки жамоа бугун эрталаб мен билан содир бўлган даҳшатли воқеани бошдан кечирмаслиги учун намозимда дуо қиламан", деди у.
Канада Мусулмонлари Миллий Кенгаши ва Канада Имомлар Кенгаши (СCI) ҳам воқеа юзасидан хавотир билдирди.
“Ушбу хунук ҳодисанинг авж олишига йўл қўймасликда намозхонларнинг жасорати ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли ва ССI барча масжид аъзоларини ҳушёрликни оширишда давом этишга чақиради”, дейилади ССI баёнотида.
Канадада исломофобиянинг кўриниши
Канададаги экспертлар аввалроқ МEEга Канада ўнлаб йиллар давомида сиёсатчилар ва оммавий ахборот воситаларининг мусулмонларга қарши риторикаларига гувоҳ бўлганини айтишган.
Сўнгги йилларда исломофоб ва мусулмонларга қарши ҳужумлар ҳам кўпайди, улардан энг машҳури 2017 йилда Квебек масжидида оқ танли канадалик олти кишини отиб ўлдирган оммавий отишма бўлди.
Канада Статистикасининг август ойидаги ҳисоботида айтилишича, 2021 йилда мамлакат бўйлаб мусулмон жамоаларига нисбатан нафрат жиноятлари 71 фоизга ошган.
Ҳукумат томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, мусулмонларга қарши қайд этилган ҳужумлар сони 2020 йилда 84 та ҳодисадан 2021 йилда 144 тага етган. Ҳужумларнинг ўсиши ўтган йилга нисбатан пасайганидан кейин содир бўлди, чунки 2019 йилда мусулмонларга қарши жами 182 та ҳодиса қайд этилган.
Октябр ойида ўтказилган сўнгги тадқиқотда сўнгги тўрт йил ичида исломофобияни Канада бўйлаб тарқатувчи тармоқлар пайдо бўлган
240 саҳифалик ҳисобот оммавий ахборот воситаларидан иборат экотизимни тасвирлайди; исломофобия ҳокимияти; оқ миллатчи гуруҳлар; маргинал, ўнг қанот исроилпараст гуруҳлар; хавфсизлик бўйича мутахассислар; таҳлил марказлари; ва уларнинг кампанияларини молиялаштирадиган донорлар.
Бир нечта ҳисоботларда АҚШдаги исломофобия ҳолати тасвирланган бўлса-да, бу тадқиқот Канададаги исломофобия тармоқларини чуқур ўрганувчи изланишлардан биридир.