Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат транспортида йўлкира нархини ошириш ҳақидаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 2022 йил 1 январдан шаҳар йўловчилар транспорти – автобус ва метрополитенда қатновлар учун йўл кира 1 йўловчига 1 700 сўм этиб белгиланиши кутилмоқда. Шунингдек, 1 йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат нарҳи 3 000 сўм бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, қарор лойиҳасида 1 ойлик йўл чипталарининг янги нархлари ҳам белгиланган.
Қайд этилишича, қарордан мақсад Тошкент шаҳрида умумий фойдаланиладиган транспортда йўлкира ҳақини тўлашда транспорт карталаридан фойдаланувчи йўловчилар қамровини ошириш ва табақалашган тарифлар жорий этиш орқали шаҳар йўловчилар транспорти корхоналари молиявий-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини ошириш, йўловчи ташишдан кўрилаётган зарар миқдорини камайтириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашдир.