Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкент кўчаларида ҳаракат тезлиги камайтирилади

505

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси ва ИИББ ЙҲХБ томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 километргача тушириш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Шу билан бирга, «ҳаракат хавфсизлигини тўлақонли таъминлаш, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳолдисаларининг олдини олиш ва камайтириш, шунингдек, ҳаракат иштирокчилари учун етарли даражада қулай шароитлар яратиш» мақсадида қуйидаги кўчаларда траспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 километргача чеклаш маъқул деб топилди. Улар:

Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли.

Доимий комиссияда мазкур масалани халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш маъқулланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

83 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

278 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

468 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

269 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

256 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1853 12:50 30.11.2022
« Орқага