Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкент метроси ҳақида Президент қарори қабул қилинди

967

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилиб, “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасига ўзгартирилди.

“Тошкент метрополитени” ДУК бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади.

“Тошкент метрополитени” ДУК 2024 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва тегишли рўйхат бўйича импорт товарларни олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

2022 йил 1 июлгача 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламалари; 2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади. 

2022 йил 1 январдан қуйидаги маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобил илова ишга туширилади: 

– метрополитен йўналишлари (уларнинг қурилиши бўйича маълумотлар); 

– бекатлар (улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари);  

– поездлар ҳаракати жадвали;  

– электрон тўлов.

2022 йил 1 апрелгача ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади. 

Қарор билан шунингдек, 2021–2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мингдан ошиқ эмланмаган ходим ишдан четлатилди

453 11:45 19.01.2022

Песков Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

4534 16:54 11.01.2022

Андижонлик такси ҳайдовчисининг ўлдирилиши юзасидан жиноят иши очилди

1330 12:15 11.01.2022

Қозоғистонда таҳсил олаётган  талабалар бугун Тошкентга қайтмоқда

620 20:23 07.01.2022

Ўзбекистондаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар маълум қилинди

1964 16:45 06.01.2022

Тошкентда маст одам туфайли уч автомобиль тўқнашиб кетди

587 19:34 04.01.2022
« Орқага