Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкент шаҳридаги барча масжидларда таровеҳ намози бир кунда бошланиб бир кунда тугайди

3034

Кеча Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган “Кўкча Оқтепа” жоме масжидининг янги биноси очилиши бўлиб ўтди. Унда 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳам иштирок этди. 

ушбу янги барпо этилган масжид маҳалла аҳлининг саховатпеша инсонлари ва ҳашар йўли билан икки йилда қайтадан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Масжид хонақоҳ ва ертўла қисмларидан иборат бўлиб, 2000 нафар намозхонни сиғдира олади. Замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган масжидда барча қулай шарт-шароитлар яратилган: иссиқлик ва совутиш тизимларидан тортиб, маъмурият хоналари, замон талабига мос таҳоратхоналар, кутубхоналар намозхонлар учун тайёрлаб қўйилган. Масжиднинг олд ва орқа қисмидаги 35 метрлик 4 та минора масжидга ўзгача файз бериб турибди.

Нуриддин домла пешин намозиини жамоат билан адо этгач, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб бериш асносида масжид қуришнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, “Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради”, (Имом Муслим ривояти), деган мазмундаги ҳадиси шарифни шарҳлаб берди. Шунингдек, кейинги йилларда юртимизда диний соҳада бўлаётган ўзгаришлар айниқса, масжидларнинг обод бўлаётганига алоҳида тўхталиб, сўнгги йилларнинг ўзида 65 масжид янги очилгани ва 100 лаб масжид қайта қурилганини эътироф этди. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати экани, бунга шукроналар айтиш кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ҳамда Рамазон умра зиёрати бўйича қилинаётган ишлар бўйича ҳам сўз юритди. Шунингдек бу йилги Рамазон ойида Тошкент шаҳри масжидларида таровеҳ намозлари бир хил ўқилиши, Тошкент шаҳридаги барча масжидларда таровеҳ намози бир кунда бошланиб бир кунда тугаши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Муфтий ҳазратлари мавъиза якунида масжидни бунёд этишда иштирок этган барча юртдошларимиз ҳақига хайрли дуолар қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамазон ҳайити муносабати билан аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади – Президент

1553 19:38 26.04.2022

Бобораҳим Машраб: Алвидо, Рамазон...

727 17:35 25.04.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

983 18:05 24.04.2022

Рамазон ойида Қуръонни хатм қилишни мақсад қилинг!

900 04:00 24.04.2022

Рамазоннинг сўнгги 10 куни учун 10 тавсия

1804 12:30 22.04.2022

Закот вожиб бўлишининг шартлари. 20-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

867 20:41 21.04.2022
« Орқага