Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкент яқинида советларнинг қаҳрамонига ҳайкал ўрнатилди

4637

Тошкентдаги бутхона, Захарованинг бизнинг ички ишларимизга аралашиши фонида яна бир воқеа юз берди. Бу Тошкент яқинидаги Красногорск шаҳарчасида Фёдор Полетаевга қўйилган бюст. Фёдор Полетаев ким, унинг Ўзбекистонга нима алоқаси борлигини ҳозир кўриб чиқамиз.

Ҳайкал қўйишга лойиқ зот ким экан, деб қизиқсангиз, айтиб қўяй: унинг Ўзбекистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Тошкент вилоятининг Красногорск шаҳарчасини бойитган бу “маданий ёдгорлик” Россиянинг аллақайси қишлоғида туғилган Фёдор Полетаевнинг кўрсатган “каромати” – Иккинчи Жаҳон урушида қатнашгани, немисларга асир тушгани бўлган. Асирликдан қочиб Италияда ҳалок бўлган. Қабриям Италияда. Унинг яна бир қаҳрамонлиги 1944 йилда “Туркистон легиони”га қарши урушиб кўпдан-кўп Марказий осиёликлар: ўзбек, қозоқ, қирғиз ва тожикларнинг ўлимига сабаб бўлган.  

Ўзи Красногорск (ном ҳам русча, балки ўзгартириш керакдир) шаҳарчасида совет даврида Полетаевга 1970 йилда қурилган ҳайкал бўлган. Бунга сабаб ўша жойдан совет давлати олтин, уран каби бойликларимизни ярим аср талаб, Россияга ташиган. Аҳолининг ҳам кўпчилиги Россиядан кўчиб келганлар бўлган. Балки шунинг учун ҳам совет ҳукмронлиги пайтларида ҳайкалга асос солингандир. Ёдгорлик 2014 йилда эскириб, нураб кетгани ва одамларга хавф солгани учун олиб ташланган эди.

Фёдор Полетаевнинг юртимизга юқорида айтилганидек, ҳеч қандай алоқаси йўқ: на бу ерда туғилган, на яшаган. Ўзбекистон деган жой борлигиниям билганига шубҳа бор. Ҳайрон қолганим, майли совет даврида-ку русларнинг ҳукмронлиги билан ҳайкал қўйилгандир. Лекин ҳозир, салкам 30 йиллик истиқлолдан сўнг бизга ёт одамларни яна эслаб ҳайкал қўйишнинг нима кераги бор?! Ёки бизнинг Россиядан тили қисиқ жойимиз борми?

«Буларнинг авлоди бизни роса сўкади-да»

Рамзлар мамлакати

Ўша Полетаевга ҳайкал қўйишга кетадиган пулга халққа фойдали бирор иншоот қурилса бўлмасмиди? Ҳеч бўлмаса, ўша жойдаги қўли қисқароқ аҳолига хайрия қилинса ҳам бундан кўра аълороқ бўларди. 

Ҳа, айтганча, Ташқи ишлар вазирлиги ҳалиям Захаровага муносабат билдирмадими?

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

II Тошкент Аксилкоррупция форумида кутилмаган ҳолат: тўсатдан "свет" ўчди

882 11:02 23.09.2022

Яшил макон нидоси ёхуд гуллаган боғ нега кесиб ташланмоқда?

616 20:43 19.09.2022

«Тошкент индекс»га талабаларни жойлаштириш бошланди

515 09:41 19.09.2022

Тошкентга кириш-чиқиш йўллари ёпилишига оид хабарга ИИВ жавоб берди

824 15:29 12.09.2022

Тошкент – Самарқанд йўналишидаги тезюрар поездларда 4G тармоғи ишлай бошлади

252 11:56 30.08.2022

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бошланди

346 11:37 24.08.2022
« Орқага