Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентда Ислом тараққиёт банкининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда

1673

Бугун 1-4 сентябрь кунлари Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида ўтказилиши режалаштирилган Ислом тараққиёт банки (IsDB) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бошланди.

Тадбирда иштирок этиш учун ИТБ гуруҳига кирувчи 57 мамлакатдан вазирлар ва расмийлар, шунингдек, 2000 дан ортиқ йирик бизнес вакиллари, экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари юртимизга ташриф буюришди. Шу жумладан мазкур тадбирда Azon.uz ва Azon TV ходимлари ҳам иштирок этмоқда.

Учрашувнинг асосий мавзуси — ИТБга аъзо мамлакатларнинг пандемиядан кейин ижтимоий ва иқтисодий тикланиши бўлиб, асосий тадбирлардан ташқари, иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, соғлиқни сақлаш, таълим, ислом молияси мавзуларида қўшимча учрашувлар ўтказилади.

ИТБнинг Тошкентдаги йиғилиши пандемия бошланганидан буён халқаро миқёсдаги биринчи йирик оффлайн тадбир ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ислом тараққиёт банки (ИТБ) халқаро молия ташкилоти бўлиб, 1973 йилнинг 18 декабрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатлари молия вазирлари йиғилишининг қарорига кўра таъсис этилган ва 1975 йил октябрь ойида ўз фаолиятини бошлаган. Банк ташкил этилаётган вақтда унинг аъзолари 22 та мусулмон давлатидан иборат бўлган бўлса, ҳозирги вақтга келиб ИТБга иштирокчи аъзо давлатлар сони 57 тага етган. Ўзбекистон 2003 йилдан бери ИТБнинг аъзосидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг навбатдаги йиғилиши  Тошкентда ўтказилади

137 18:08 18.08.2022

Ислом Тараққиёт банки Қирғизистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр

227 22:15 05.08.2022

Ислом молияси бўйича нуфузли халқаро ташкилот Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатди

561 10:39 24.05.2022

Ислом молиясининг Ўзбекистон учун аҳамияти — Ислом тараққиёт банки ходими билан суҳбат

747 16:05 11.04.2022

Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик

1303 12:50 02.09.2021

Ўзбекистонда исломий банклар йўқлигининг сабаби айтилди

7087 10:50 02.09.2021
« Орқага