Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентда қорилар мусобақаси ўтказилди

1853

Хабарингиз бор, 2018-йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Республика миқёсида “Қуръони мусобақаси” ўтказилди. Ушбу мусобақа юртимизга нур, халқимиз қалбига сурур олиб кирди. Ҳақиқатда ҳам, бу ташаббус ва ислоҳотлар гўзал ва хайрли ишлар сирасидандир. Зеро, Аллоҳ таоло каломи шарифида марҳамат қилиб айтганидек:

وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ

“…Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!” (Мутоффифийн сураси, 26-оят).

Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифатдир. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади” деб таъкидлаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 29 майдаги 08/1-856-сонли топшириқ хатига мувофиқ Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлади.

Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришмоқда. Талабалар институт махсус фан ва ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар, манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилган. Махсус сиртқи бўлимни тугатган талабаларга диний олий маълумот даражасидаги Тошкент ислом институти дипломи берилади. Бугунги кунда махсус сиртқи бўлимида умумий 180 га яқин талабалар таҳсил олишмоқда.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтимизда “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан Қуръони каримнинг “тиловат” (яъни, Қуръонни тўғри, гўзал ва равон ўқиш) йўналишида “Қуръон мусобақаси” ва Азон мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар:

Қуръон мусобақаси:

Биринчи ўрин: Қурбаниязов Ўктам;

Иккинчи ўрин: Якубов Музаффар;

Учинчи ўрин: Панжиев Жасур .

Азон мусобақаси:

Биринчи ўрин: Мадгазиев Жамолиддин;

Иккинчи ўрин: Холхўжаев Дилшоджон;

Учинчи ўрин: Абдуллаев Фозилжон.

Мусобақа сўнгида ғолиблар институт томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир охирида юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини сўраб, дуойи хайр қилинди.

Жаҳонгир қори Нематов,

Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири

Манба: islaminstitut.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қрим: Мотуридий номли мадрасада Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

323 15:05 27.12.2021

5 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

1141 17:05 25.12.2021

«Қуръон мусобақаси – 2021» кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

639 09:50 15.12.2021

Ҳабибулло қори Олимжонов: «Қори бўлиш учун уйда Қуръон муҳити яратилиши лозим»

954 18:36 04.11.2021

Халқаро Қуръон мусобақаси совриндорига контракт пули тўлаб берилади

826 13:09 02.11.2021

Ўзбекистонлик қори халқаро мусобақада совриндор бўлди

1767 21:03 30.10.2021
« Орқага