Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентдаги ётоқхонада ёнғин юз берди: жароҳатланганлар бор

539

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Нилуфар 3-тор кўчасида «Uzmill» МЧЖ ҳудудида ишчилар жойлашган ётоқхонада ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши туфайли ёнғин содир бўлган. Воқеа жойида қирқ уч нафар ишчи бўлган, ёнғин оқибатида улардан 18 нафари ҳар хил турдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган. Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин қисқа фурсатда ёнғин-қутқарув экипажи томонидан батамом ўчирилган.

Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Тошкент шаҳар ФВБ, ИИБ, ССБ, “Ҳудудгаз” таъминоти раҳбарларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи ташкил этилган.

Бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнашига газ қувурларининг носозлиги оқибатида хонага газ тўпланиши сабаб бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек олимлари томонидан силга қарши янги препарат ишлаб чиқилди

45 10:25 20.01.2022

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

187 10:05 20.01.2022

Назарбоев энди расман раис эмас

177 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

197 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

239 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

378 22:05 19.01.2022
« Орқага