Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Аҳли ирфон

«У жойда мен кўрган нарсани сизлар кўрмадингиз»

2023

Улуғ зотлардан бири ўзининг баъзи шогирдлари билан узоқ шаҳардан ўз манзилларига қайтаётган эдилар.

Шунда шогирдлар ўз устозлари билан бирга бир шаҳарга кирдилар, Қарасаларки, бу шаҳарнинг бойлари бор, лекин кўчалари тўла фақирлар эди. Шаҳарни ифлослик қоплаб олган эди.

Устоз барча шогирдларини чақириб, тезда бу шаҳарни тарк қилишни буюрди. Улар устозлари билан биргаликда шаҳарни тезда тарк этиб, ўз юртлари томон равона бўлишди.

Барчалари ўз уйларига қайтишиб, орадан бироз муддат ўтгач буларга хабар етдики, фақирлар шаҳарчасига касаллик тарқалиб, бойу фақирларнинг барчаси ҳалок бўлишибди.

Шогирдларидан бири ўз устозлари олдига келиб: “Устоз, агар эшитган бўлсангиз, биз кирган шаҳарчаги барча инсонлар вафот этишибди, ўша куни сиз бизга у жойдан тезда чиқишни буюрдингиз, бунинг сабаби нимада эди? Ёки вабо келишини билармидингиз” – деди.

Шунда устоз деди: “У жойда мен кўрган нарсани сизлар кўрмадингиз. Бойлар фақирларга эҳсон қилмайдиган ва ифлосликлар кўпайган жойда тезда касаллик тарқалиши тайин”.

Форсчадан Дилшод Aлиев таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўз маконини озода сақлаш — умматнинг вазифаси

481 10:40 29.05.2021

Поклик ҳақида

2823 16:00 17.04.2021

Ҳалол ва поклик ҳақида биласизми?

493 19:30 08.03.2021

Кийимларни нажосатлардан поклашнинг усуллари

1538 21:55 11.02.2021

Қалбни қандай поклаймиз? (Шайх Бутий)

1910 05:05 30.08.2019
« Орқага