Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Трамп Американинг эски анъанасини бузмоқчи

2208

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг янги раҳбари Жо Байденнинг инаугурация маросимида қатнашмоқчи эмас. “Барча сўраганларнинг диққатига: мен 20 январь куни инаугурацияга бормайман”, – дея ёзди у Твиттерда. 

Аввалги президентнинг янги президентнинг инаугурация маросимида қатнашиши АҚШда анчадан бери давом этиб келаётган анънана бўлиб, ваколат муддати тугаган президентнинг давлат бошқарувини тинч йўл билан навбатдаги президентга топширганлигини англатади. Аммо ҳуқуқий жиҳатдан қараганда, Трамп маросимда қатнашишига мажбур эмас ва Байден унинг иштирокисиз ҳам қасамёд қабул қилаверади. 

АҚШда ваколати тугаган президентнинг янги президентнинг инаугурация маросимида қатнашмаслик ҳолати охирги бор 1869 йилда кузатилган эди. 

Трамп ҳокимиятни тартиб-қоидага мувофиқ топширишини айтган бўлса-да, Байденнинг ғалабасини тан олган эмас. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, у 19 январь куни Вашингтонни тарк этади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Трамп: «Байдендан кейин АҚШ йўқ бўлиб кетади...»

1772 22:20 17.09.2021

Трамп Хитойдан коронавирус сабабли 10 триллион доллар талаб қилди

1010 11:25 07.06.2021

Хитой АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр, фақат шарти бор...

1212 19:05 21.03.2021

Трампга импичмент эълон қилинди

1867 09:06 14.01.2021

Трампнинг тарафдорлари тўполон кўтарди

1062 08:38 07.01.2021
« Орқага