Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Трамп: «Байдендан кейин АҚШ йўқ бўлиб кетади...»

1942

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп мамлакат яқин 3 йил ичида йўқ бўлиб кетишини башорат қилган. Newsmax нашрига берган интервьюсида у Жо Байден ҳокимият тепасига келганидан сўнг, «мамлакат ҳеч қачон бунчалик пастлаб кетмагани»ни айтган.

«Биз 2022 (Вакиллар палатаси ва АҚШ Сенатига) ва 2024 йилларда (президент сайловлари) сайловга боргунимизча бизда мамлакат бўлмайди», деган у. Шунингдек, у Байден маъмурияти АҚШнинг амалдаги президенти ва демократларини танқид қиладиган оддий америкаликларга қарши Адлия вазирлигидан қурол сифатида фойдаланаётганини айтган. Трамп буни Байденнинг мамлакат собиқ президенти томонидан ҳарбий академиялар кенгашларига тайинланган бир неча кишининг истеъфоси ҳақидаги талабларига жавобан айтди.

Сиёсатчи, шунингдек, аслида АҚШ ҳукуматини Барак Обама бошқаради, деган фикрини билдирган. Трамп шунингдек, Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини ҳам эътиборсиз қолдирмади.

«Биз бутун дунё бўйлаб кулгига қолдик. Афғонистонда нима бўлди? Миллионлаб одамлар ўтаётган чегарамизда нима бўляпти? Биз уларнинг кимлигини билмаймиз. Бу шармандалик. Мамлакатимизга нима бўляпти?» – дейди собиқ президент.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Трамп Хитойдан коронавирус сабабли 10 триллион доллар талаб қилди

1094 11:25 07.06.2021

Хитой АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр, фақат шарти бор...

1287 19:05 21.03.2021

Трампга импичмент эълон қилинди

1927 09:06 14.01.2021

Трамп Американинг эски анъанасини бузмоқчи

2254 08:16 09.01.2021

Трампнинг тарафдорлари тўполон кўтарди

1115 08:38 07.01.2021
« Орқага