Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Трамп Эронга сўнгги «ўқ»ларини отмоқчи...

2487

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти ваколат муддати тугашидан олдин ҳар ҳафта Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилмоқчи.

Вашингтон Исроил ва Форс кўрфази мамлакатлари билан биргаликда демократ Жо Байденнинг инаугурациясига қадар, қолган 10 ҳафта ичида Теҳронга қарши чекловлар "оқимини" жорий этишни режалаштирмоқда.  "Мақсад 20 январга қадар Эронга қарши имкон даражасида кўпроқ санкцияларни қўллашдир", дея маълумот берган нашр манбаларидан бири. Бир қатор чора-тадбирлар Эрон Ислом республикасига босимни кучайтиради ва Байден маъмурияти Эрон бўйича ядровий келишувга қайтишга уринса, унинг олдида тўсиқлар пайдо бўлишига олиб келади.

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс Исроилга етиб келган ва у ерда Бош вазир Бенямин Нетаняху ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Меир Бен-Шаббат билан учрашиб, санкциялар режасини муҳокама қилган.  Музокаралардан сўнг Эронга нисбатан "Байден маъмуриятининг келажакдаги сиёсатидан жуда хавотирда" бўлган Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонига сафар қилиши режалаштирилган.

Муҳокамалар вақтида санкциялар Эрон ядро дастури билан боғлиқ эмаслиги аниқланган, сабаби Байден маъмурияти томонидан бу санкциялар тез орада бекор қилиниши мумкин.  Чекловлар Эроннинг баллистик ракета дастурига, террористик ташкилотларга ёрдам ва мамлакатда инсон ҳуқуқларини бузилишига нисбатан қўлланилиши айтиб ўтилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Мен ажратган пулларни «ҳазм» қила олишмади» — Шавкат Мирзиёев

201 14:05 16.10.2021

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

279 13:05 16.10.2021

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

197 12:05 16.10.2021

Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш таклифига фикр билдирди

1073 11:11 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

316 10:33 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

419 09:06 16.10.2021
« Орқага