Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Трамп ниҳоят курсини бўшатишга рози бўлди

901

АҚШнинг амалдаги президенти, бир неча ҳафтадан бери сайловдаги мағлубиятини тан олмай келаётган Дональд Трамп ниҳоят “дастлабки протокол”га риоя қилган ҳолда ҳокимиятни топширишга тайёргарлик кўришга кўрсатма берди. 

Аввалроқ АҚШ маъмуриятининг Умумий масалалар бўйича бошқармаси раҳбари Эмили Мерфи сайловда ютиб чиққан Жо Байденга мактуб йўллаб, ҳокимиятни унга ўтказиш жараёнини бошлашга тайёрлигини маълум қилган эди. Дональд Трамп бу хабарга Твиттер орқали муносабат билдирди. “Мамлакатимиз манфаатлари учун мен Эмили ва унинг жамоасига дастлабки протоколга мувофиқ иш тутишларини тавсия қиламан. Ўз жамоамга ҳам худди шуни тавсия қилдим”, – дея ёзди у. 

АҚШ оммавий ахборот воситалари 7 ноябрь куни Жо Байденни сайлов ғолиби деб эълон қилди, бу пайтгача овозларнинг аксари санаб бўлинган эди. Сайловнинг расмий натижаси декабрда эълон қилинади. Янги президентнинг инаугурация маросими эса 20 январда бўлиб ўтади. 

Дональд Трамп аслида мағлубиятини ҳали ҳам тан олгани йўқ. У сайлов натижалари сохталаштирилганини айтмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Трамп: «Байдендан кейин АҚШ йўқ бўлиб кетади...»

1942 22:20 17.09.2021

Трамп Хитойдан коронавирус сабабли 10 триллион доллар талаб қилди

1094 11:25 07.06.2021

Хитой АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр, фақат шарти бор...

1287 19:05 21.03.2021

Трампга импичмент эълон қилинди

1927 09:06 14.01.2021

Трамп Американинг эски анъанасини бузмоқчи

2254 08:16 09.01.2021

Трампнинг тарафдорлари тўполон кўтарди

1115 08:38 07.01.2021
« Орқага