Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Трампга импичмент эълон қилинди

1866

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасида мамлакат президенти Дональд Трампга импичмент эълон қилиш бўйича овоз бериш бўлиб ўтди. Импичментни палатанинг 232 аъзоси қўллаб-қувватлади, 197 нафари қарши чиқди. Қўллаб-қувватлаганлар орасида Трампнинг 10 нафар партиядоши ҳам бор. 

Импичментга Трампнинг 6 январь куни ўз тарафдорларни Капитолий биносига ҳужум қилишга ундагани сабаб қилиб кўрсатилди. Шундай қилиб, Трампга қарши иккинчи бор импичмент жараёни бошланди, АҚШ тарихида бунақаси бўлмаган. 

Вакиллар палатасидаги овоз бериш натижалари энди Сенатда кўриб чиқилади. Импичмент кучга кириши учун уни 100 сенатордан 67 нафари қўллаб-қувватлаши зарур. 

Сенат мазкур масала бўйича овоз беришга улгурмаслиги мумкин, чунки Трампнинг ваколат муддати 20 январда ниҳоясига етади. Бироқ масалани кейинроқ ҳам кўриб чиқиш мумкин. Бундан ташқари, Сенат Трампга давлат лавозимини эгаллашга даъвогарлик қилишни тақиқлаш эҳтимоли бор, Трамп эса 2024 йилдаги президент сайловида қатнашмоқчи.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоир ҳудудидан Марокаш самолётларининг ўтиши тақиқланди

19 19:20 23.09.2021

Ислом иқтисодининг капитализм ва социализмадан фарқи

138 18:25 23.09.2021

Байрактардан янги «Байрактар»: Туркия ҳужум дронининг биринчи парвози вақтини эълон қилди

331 17:30 23.09.2021

Ан-26 самолёти ҳақида янги тафсилотлар маълум қилинди

239 16:50 23.09.2021

Тошкент метрополитенининг бир йўналиши вақтинча ишламаслиги маълум қилинди

103 16:15 23.09.2021

Афғонистон: моддий қийинчилик туфайли газета-журналлар ёпиляпти

134 16:05 23.09.2021
« Орқага