Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Трампнинг тарафдорлари тўполон кўтарди

1439

АҚШда президент сайлови натижалари муҳокама этилаётган бир пайтда Конгресс биносининг олдида тартибсизликлар бошланди. 

Кеча, 6 январь куни Вашингтонда амалдаги президент Дональд Трампнинг митингдаги нутқидан кейин унинг тарафдорлари тўсиқларни ошиб ўтган ҳолда Капитолийга бостириб кириб, полиция билан тўқнашди. Полициячилар уларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. 

Конгрессда сайлов натижалари муҳокамасини тўхтатишга тўғри келган. Тартибсизликлар туфайли Вашингтонда комендантлик соати жорий этилган. Конгресс биноси яқинида портловчи қурилма топилган. Тартибсизликлар чоғида камида беш киши яраланган, бир киши ҳалок бўлган. 

MSNBC телеканалининг хабар беришича, конгрессменлар эвакуация қилинган ва хавфсиз жойга олиб борилган. Вице-президент Майк Пенс ҳам Конгресс биносидан олиб чиқилган.

Трамп сайловдаги мағлубиятини асло тан олмаслигини айтган. У сайловда қаллобликларга йўл қўйилганини иддао қилмоқда. 

Сайловда ғолиб чиққан Жо Байден телевидение орқали халққа мурожаат қилиб, тартибсизликларни намойиш эмас, исён деб атади ва демократия катта хавф остида қолганлигини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лотин Америкаси ва Россия АҚШга қарши бирлашадими?

3374 17:35 04.02.2022

Трамп яна АҚШ президентлигига даъвогар

839 09:20 17.01.2022

Трамп жонажон дўсти Нетаньяҳуни сўкди

2261 15:10 11.12.2021

Мексика-АҚШ чегарасида 4 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

2507 12:20 10.12.2021

Трампдан зарар кўрган мигрантларга 1 миллиард доллардан кўпроқ пул тўланиши мумкин

950 14:45 29.10.2021

Трамп: «Байдендан кейин АҚШ йўқ бўлиб кетади...»

2715 22:20 17.09.2021
« Орқага