Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Троя шаҳрида илк масжид очилди

703

AҚШнинг Мичиган штатидаги мусулмонлар жамоати амалдорларнинг Троя шаҳридаги масжидга нисбатан ёмон хатти-ҳаракатлари учун жавоб беришига эришди.

Сентябрь ойида Троя мусулмонлари ниҳоят шаҳардаги биринчи масжидни очишга муваффақ бўлишди. Маросим кечикишига кўп йиллар давом этган суд жараёнлари сабаб бўлди. 2019 йилда AҚШ Aдлия вазирлиги Троя шаҳрини тижорат биносида масжид очишга рухсат бермагани учун судга берди. Март ойида туман суди бюрократик тўсиқларни бартараф этиб, мусулмонларга бинони таъмирлашни бошлаш имкониятини берди.

Шундан сўнг мусулмонлар маънавий ва моддий зарарни қоплашга эришишлари керак эди.

Куни кеча шаҳар ҳокимияти мусулмонлар билан келишув битими тузгани маълум бўлди. Томонлар ушбу келишув шартлари махфий бўлиб қолишга аҳд қилдилар. Бироқ маълум қилинишича, диний жамоа масжид қурилишини тасдиқлаш 4 йилга кечиктирилгани учун катта миқдорда компенсация олган, деб хабар бермоқда  Detroit News.

"Биз даъвони тинч йўл билан ҳал қила олганимиздан хурсандмиз", деди Троя мери Итан Бейкер.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

352 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

572 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

791 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

472 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

352 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2477 12:50 30.11.2022
« Орқага