Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тугамаган можаро: Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Брюсселда учрашади

622

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян декабрь ойи ўрталарида Брюсселда учрашиб, икки давлат чегарасида кучайган кескинликни муҳокама қилади, дея маълум қилди Европа кенгаши раҳбари Чарлз Мишел.

“Етакчилар Брюсселда учрашиб, минтақадаги вазият ва Жанубий Кавказда фаровонлик ва барқарорлик йўлида кескинликни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилишга келишиб олдилар”, – дейилади 19 ноябрь, жума куни эълон қилинган баёнотда.

Мишелнинг сўзларига кўра, учрашув 15 декабрь куни Брюсселдаги “Шарқий ҳамкорлик” саммити доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Европа кенгаши раҳбарининг Алиев ва Пашинян билан телефон суҳбатлари якунлари бўйича келишувга эришилди. Қайд этилишича, телефон мулоқоти чоғида Арманистон ва Озарбайжон етакчилари Мудофаа вазирликлари даражасида ҳодисаларнинг олдини олиш механизми бўлиб хизмат қиладиган тўғридан-тўғри алоқа линиясини ўрнатишга ҳам келишиб олди.

16 ноябрь куни Арманистон ва Озарбайжон чегарасида яна жанговар ҳаракатлар бошланди, томонлар бир-бирини провокацияда айблади. Шу куни Россия воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Тўқнашувлар натижасида ҳар икки томондан қурбонлар бўлди.

Ўтган йилнинг кузида Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғда 44 кун жанг олиб борган эди. Томонлар 2020 йил 10 ноябрда Россия воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Бироқ икки ўртадаги можаро ҳали ҳам тўлиқ барҳам топгани йўқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арманистон Туркия билан дипломатик алоқа ўрнатишни истаяпти

352 10:35 14.01.2022

Россия қирувчи самолётлари Арманистон осмонида машғулотлар ўтказди

618 16:30 23.12.2021

Озарбайжон Арманистонга ҳарбий асирларни топширди

573 14:55 19.12.2021

Туркия Арманистон билан алоқаларини яхшилаш тарафдори, бироқ...

747 11:37 14.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Бир ҳовлида икки ибодатхона: масжид ва черков”

4702 19:49 11.12.2021

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

770 11:30 08.12.2021
« Орқага