Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тунисда “ғалати ишлар” бўляпти...

3464

Тунис пойтахтида 25 июль куни ўтказиладиган Конституциявий референдумга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойишчиларни 6 июндан бери иш ташлаган судяларни қўллаб-қувватлашга ҳам даъват этишди.

Намойишчилар "Тўнтариш бўлсин", "Миллий мулоқот йўқ, референдум йўқ", "Суд ва адолат мустақилдир" каби шиорларни кўтариб олган.

Норозилик акциясининг ташкилотчиси, “Амал партияси”нинг раиси Аҳмад Нажиб аш-Шаббий йиғилганлар олдида нутқ сўзлади:

"Биз мисли кўрилмаган иқтисодий ва ижтимоий инқирозга учрадик. Уларни ҳал қилмай конституциявий ислоҳот ҳақида гапиришнинг ўзи кулгули. Кенг миллий мулоқотсиз бу муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. Агар суд тизимимиз мустақиллигини йўқотса, барчамиз эркинликларимиздан маҳрум бўламиз. Демократияни ҳимоя қилган ҳакамларнинг ғалаба қозонишига шубҳам йўқ" деди у. 

Президент Саид томонидан мамлакатда "коррупция ва терроризм билан боғлиқ терговга тўсқинлик қилиш орқали суд тизимига тўсқинлик қилиш"да айбланган 57 нафар судя 1 июнь куни Расмий газетада чоп этилган фармон билан ишдан бўшатилди. 

Бу қарор Тунис партиялари ва касаба уюшмалари билан бир қаторда халқаро ҳамжамиятнинг катта эътирозига сабаб бўлди. 

Тунис судялар ассоциацияси Саиднинг фармонига қарши умумий иш ташлашдан ташқари, барча адлия биноларида намойишлар ўтказишга ва ишдан бўшатилган судялар ўрнига номзод бўлмасликларини эълон қилди. 

Хабар қилинишича, 6 июнь куни бошланган умумий иш ташлаш йирик террорчилик ҳолатларини қамраб олмаган. 

Тунис президенти Саид томонидан 2021 йил 25 июлда эълон қилинган фавқулодда қарорлар мамлакатда кутилмаган вазиятларни юзага келтирди. 

Олий Мажлис ишини музлатиб, депутатлик дахлсизлигини олиб ташлаган Саид 2021 йил 22 сентябрдаги янги фармонлари билан ваколатларини кенгайтириб, ижро ҳокимиятини бутунлай ўзига боғлаб қўйди. 

Президент Саид 2021 йил 13 декабрда “сиёсий инқироздан чиқиш йўл харитаси”ни эълон қилди. Унга кўра 2022 йил 25 июлда конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ва 2022 йил 17 декабрда муддатидан олдин умумий сайловлар ўтказилиши кўзда тутилган. 

Тунисдаги сиёсатчилар Саиднинг қарорларини "революция" деб таърифлайди ва мамлакат демократиядан узоқлашаётганини таъкидлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

116 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

232 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

283 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

217 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

335 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

302 18:58 18.08.2022
« Орқага