Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тунислик муҳожирлар бедарак йўқолди

455

Жума куни камида 34 африкалик муҳожир қайиқлари Тунис қирғоқларида чўкиб кетганидан сўнг бедарак йўқолди, бу икки кун ичида бешинчи денгиз фалокати бўлиб, Италияга кетаётган қайиқлар сонининг кўпайиши оқибатида жами 67 киши бедарак йўқолган, деб хабар берди Тунис расмийлари.

Италия қирғоқ қўриқлаш хизмати пайшанба куни Италия жанубий қирғоқлари яқинида икки алоҳида операцияда 750 га яқин муҳожирни қутқарганини, камида беш киши ҳалок бўлганидан бир неча соат ўтиб, Тунисдан денгизни кесиб ўтишга уринган 33 киши бедарак йўқолганини маълум қилди.

Тунислик судя Фаузи Масмудийнинг айтишича, Сфакс қирғоқларида қайиқ ағдарилиб кетиши натижасида 7 киши, жумладан, гўдаклар ва болалар ҳалок бўлган.

Миллий гвардия расмийси Ҳусем Жабоблийнинг сўзларига кўра, Соҳил қўриқлаш хизмати икки кун ичида Италияга кетаётган 56 та қайиқни тўхтатиб, 3000 дан ортиқ муҳожирни ҳибсга олган. Улар асосан Саҳрои Кабир жанубидаги мамлакат фуқаролари.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, бу йил Италияга етиб келган камида 12,000 муҳожир Тунисдан чиққан. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг ўзида 1,300 муҳожирни ташкил қилган. Илгари Ливия минтақадан келган муҳожирлар учун асосий қўналға эди.

Сфакс қирғоқлари Африка ва Яқин Шарқдаги қашшоқлик ва можаролардан қочиб, Европада яхшироқ ҳаёт излаш учун асосий бошланиш нуқтасига айланди. 

Айни пайтда Тунис молиявий инқирознинг энг оғир дамларини бошдан кечирмоқда, чунки ХВЖ кредитлари бўйича музокаралар тўхтаб қолган. Қарзни тўламаслик қўрқуви Европада, айниқса Тунисга қўшни бўлган Италияда ташвиш уйғотмоқда.

Тунисда 2021 йил июль ойидан бери сиёсий нотинчлик ҳукм сурмоқда, президент Қайс Сайид парламентни тарқатиб, фармон билан ҳокимиятдаги катта ваколатларни эгаллаб олган.

"Тунисда молиявий барқарорлик таъминланмаса, Европа Шимолий Африкадан ўз қирғоқларига келаётган катта муҳожирлар тўлқинига дуч келиши хавфи бор", деди жума куни Италия Бош вазири Жоржия Мелони.

Мелони ХВЖ ва баъзи давлатларни Туниснинг қулашига йўл қўймаслик учун тезда ёрдам беришга чақирди. "Агар биз бу муаммоларни тўғри ҳал қилмасак, биз мисли кўрилмаган миграция тўлқинига дуч келамиз ", деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

246 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

338 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2927 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3462 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1663 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1898 15:03 28.05.2023
« Орқага