Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

"Тўпаланг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборилмаган. Лекин...

2758

Сал аввалроқ “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг сув омбори бўйича бирламчи маълумот” берган эдик.

Ижтимоий тармоқларда ушбу мавзу бўйича турли хабарлар, видеолар тарқалмоқда. Уларнинг айримларида Тўпаланг сув омбори тамбаси остидан чиндан ҳам сув бетартиб, жиловсиз чиқаётгани акс этган. Яна бошқа видеода эса катта эҳтимол билан сув омбори қуйи томонида яшовчи аҳоли саросимида йўлларга чиқиб олгани кўринади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий телеграм каналида "Тўпаланг ГЭС" УКси директори Асрор Улуғов ва Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими ушбу ҳолат юзасидан муносабати берилди. Ундан (А.Улуғовнинг сўзларидан) англашилишича, сув омбори дамбасида эмас, балки "Тўпаланг ГЭС"да ростдан ҳам қандайдир носозлик юз берган.

Мазкур муаммо юзасидан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ расмий баёнот билан чиқди:

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган “Тўполанг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги тўғрисидаги асоссиз (фейк) маълумотлар тарқатилмоқда дейилади баёнотда.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мазкур воқеа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳозирда Тўполанг сув омбори қошида барпо этилган Тўполанг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётганлиги муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан.

Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!

Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди.

Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишонмасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз”, дейилади баёнотда.

Таҳририятдан: Халқнинг ваҳимага тушиши бекорга эмас. Зеро, Сардоба сув омборида юз берган фалокат туфайли қанчадан қанча инсонлар молу мулкидан ажради, ўнга яқин киши ҳалок бўлди. Сув балоси қўшни Қозоғистон ҳудудидаги аҳолига ҳам жуда катта зарар етказди. Қолаверса, куни кеча Наманган вилоятидаги Қўқимбой сув омбори дамбасидан сув сизаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам тасдиқланди. 

Дарвоқе, Сардоба ва Тўпаланг сув омборларининг қурувчиси ҳам айни битта ширкат эканлиги бугун ҳаммага маълум.

Катталаримиз такрор такрор дуо қилганларидек, Аллоҳ халқимизни ўт балосидан, сув балосидан асрасин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

116 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

233 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

283 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

217 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

335 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

302 18:58 18.08.2022
« Орқага