Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Турк давлатлари ташкилотининг вазирлари Тошкентда йиғилишди

682

Тошкентда Турк давлатлари ташкилотига аъзо мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, учрашув якунлари бўйича вазирлар қўшма баёнот имзоладилар, дея хабар бермоқда Онадўли ахборот агентлининг мухбири Бахтиёр Абдулкаримов.

Йиғилиш Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ташаббуси билан ташкил этилди. Унда Турк давлатлари ташкилоти бош котиби Бағдод Амриев ҳамда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Венгрия қишлоқ хўжалиги вазирлари иштирок этди. 

Йиғилишда сўзга чиққан Хўжаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда биринчи учрашувнинг бундай форматда ўтказилиши унинг мамлакати учун тарихий воқеадир. Вазир, ўз навбатида, мазкур учрашув мамлакатлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашадиган муҳим майдон эканлигини таъкидлади. 

Анжуманда сўзга чиққан Воҳид Киришчи Турк давлатлари ўртасида соғлом маълумотлар базасини яратиш зарурлигини билдирди. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги вазирларининг йиғилишлари анъанавий тарзда ўтказилиши керак. 

Киришчи Турк мамлакатлари ўртасида қишлоқ хўжалиги майдони ва аҳолиси жиҳатидан баъзи фарқлар мавжудлигини ва бу фарқлар аслида мамлакатларни бирлаштирадиган муҳим омиллар эканлигини таъкидлади. 

Тадбир якунида Қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи йиғилиши бўйича баёнот имзоланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

71 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

213 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

263 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

205 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

288 18:58 18.08.2022
« Орқага