Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

1019

Тошкентда Туркия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди.Бу ҳақда Онадўли ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Бурса Савдо-саноат палатаси бошқаруви раиси ўринбосари Исмоил Куш бизнес-форумнинг жуда қисқа вақт ичида ташкил этилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, иқтисодий соҳада ҳам муҳим қадамлар қўйган. 

“Туркия ва Ўзбекистон тадбиркорлик соҳасида ҳам яқин муносабатларни сақлаб туриши керак. Охирги 6 йил ичида Бурса Савдо-саноат палатаси делегациялари 14 давлатга ташриф буюрди. Қанчалик кўп алоқалар тикланса, шунча кўп фойда келтиради. Ўрнатилган алоқалар туфайли Биз Бурсани болалар тўқимачилик саноатида жаҳон етакчисига айлантирдик. Бу бошқа соҳалар учун намуна бўлади. Ишончим комилки, яқин келажакда Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми ортади”, — деди Куш. 

Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси маслаҳатчиси Алижан Аксой Ўзбекистон раҳбариятининг ислоҳотлар дастурини юқори баҳолади. 

“Иқтисодий алоқалар ҳар доим сиёсий алоқалардан кам бўлмаган. Бу жуда муҳим. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканини кўриб турибмиз. Тўқимачилик Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Турк компаниялари, ўз навбатида, ўзбек текстилига сармоя киритмоқда. Бизнинг вазифамиз сизни қўллаб-қувватлашдир”, деди Аксой.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бутун дунёнинг нигоҳи Львовга қаратилган: энг муҳим уч шахс шу ерда учрашмоқда

482 16:11 18.08.2022

Туркия Афғонистондаги терактни қоралади

303 14:30 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

728 12:40 18.08.2022

Эрдоған: Исроилга элчи энг қисқа вақт ичида тайинланади

271 09:40 18.08.2022

Туркия ва курд бўлинмалари ўртасида тўқнашувлар кучаймоқда

501 19:20 17.08.2022

“Дунё фақатгина бешта давлатдан иборат эмас!” – Туркия БМТ ислоҳотини таклиф этмоқда

768 17:00 17.08.2022
« Орқага