Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Туркистон» метро бекатида қисқа туташув юзага келди

578

Бугун, 14 январ куни соат 18:12 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидан ўтувчи метронинг «Туркистон» бекатида электр симларининг қисқа туташуви юзага келган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса натижасида айрим вагонларга тутун киргани маълум қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлар ҳолат бўйича зарур чора-тадбирларни олиб боргани ва хавф бартараф этилгани таъкидланмоқда. 

Шунингдек, воқеа натижасида фуқаролар жабрланмаган. Айни вақтда метро қатнови режа асосида давом этмоқда.

УЛАШИНГ:

« Орқага