Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркий давлатлар раҳбарлари Анқара декларациясини қабул қилди

1018

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан 16 март куни Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида декларация қабул қилинди.

“Озарбайжон Республикаси ташаббуси билан 2023 йил 16 март куни Анқара шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) “Фавқулодда вазиятлар — фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами” мавзусидаги навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтди.

Учрашувда Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Республикаси, Венгрия, Туркманистон давлатлари раҳбарлари ҳамда Туркий Давлатлар Ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев қатнашди. Унда 2022 йил 11 ноябрда Ўзбекистонда бўлиб ўтган Самарқанд саммитини муваффақиятли ташкил этишдаги раислиги юқори баҳоланди. Қатнашчилар охирги пайтларда айрим мамлакатларда мусулмонларнинг муқаддас қадриятларига қарши содир этилган жиноятлар юзасидан хавотир изҳор этишди, шу муносабат билан тинч-тотув яшаш, турли дин ва маданият вакиллари ўртасида мулоқот ва ҳамжиҳатликни сақлаш мақсадида турли маданиятлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат муҳимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга ТДТ доирасида қуйидаги бир қатор ишлар ва ҳаракатларни ўз ичига олган декларация қабул қилинди. Унда, жумладан:

 1. Зилзилалардан кейин қайта тиклаш ва қайта қуриш ишларида Туркия халқи ва ҳукумати билан бирдамлик изҳор этилди;

2. Табиий офатдан кейин пайдо бўлган эҳтиёжларни баҳолаш, зарар кўрган ҳудудларни қайта қуриш жараёнида халқаро ҳамжамиятнинг Туркияни қўллаб-қувватлашни давом эттириши учун яхши таянч бўлиши қайд этилди; туркий дунёда янада барқарор, доимий ва яшил ривожланиш муҳимлиги таъкидланди ва ақлли шаҳарларнинг алоҳида роли эътироф этилди;

3. Кузатувчи-давлатларнинг ТДТ фаолиятидаги фаол иштироки юқори баҳоланди ва Шимолий Кипр Турк Республикасининг навбатдан ташқари саммитидаги иштироки эътироф этилди;

4. ТДТга аъзо давлатларнинг иқтисодий салоҳиятини улар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга сафарбар қилишга хизмат қиладиган Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги келишув мамнуният билан қабул қилинди;

5. Қозоғистон, Туркманистон ва Туркияда бўлиб ўтадиган умумий ва президентлик сайловлари, шунингдек, Ўзбекистонда референдум муваффақиятли якунланишига ишонч яна бир бор тасдиқланди;

6. Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга туркий дунёнинг бирдамлик ва ҳамжиҳатлигига, шунингдек, хавфсизлиги ва фаровонлигига қўшаётган қудратли ва доимий ҳиссаси, маънавиятни мустаҳкамлашдаги кучли етакчилиги учун миннатдорчилик билдирилди. 

7. ЮНЕСКО томонидан “Жаҳон туркий тиллар куни” деб эълон қилингани муносабати билан буни ташкилот томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш таъкидланди;

8. Муқаддас китоб Қуръонга қарши сўнгги пайтларда содир бўлган, барча мусулмонларни ранжитган ва келажакда янги ирқчилик, ксенофобия ва исломофобик провокациялар ва ҳужумларга йўл очиши мумкин бўлган жиноятлар кескин қораланди;

9. Озарбайжон Республикасининг Эрондаги элчихонасига қилинган қонли қуролли ҳужум қораланди ва барча айбдорларни жавобгарликка тортиш учун кенг қамровли тергов ўтказишга чақирди;

10. ТДТга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирликлари ва бошқа тегишли идораларига ташкилотнинг Қозоғистонда бўлиб ўтадиган 10-саммитига тайёргарлик кўриш борасидаги ишларни тезлаштиришга келишиб олинди;

Давлат раҳбарлари Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга Анқара фавқулодда ТДТ саммитидаги муҳокамаларга муваффақиятли раислик қилгани учун чуқур миннатдорлик билдирдилар ҳамда Туркия ҳукумати ва халқининг самимий меҳмондўстлигини юқори баҳоладилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Харков вилоятини Россияга қўшиб олиш чақириғига жавоб берилди

10 13:40 30.05.2023

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

264 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

343 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2944 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3477 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1663 22:17 28.05.2023
« Орқага