Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркий республикалар ахборот агентликларининг ягона маркази ташкил этилади

594

Анадолу агентлиги директорлар кенгаши раиси ва бош директори Сердар Карагёз Турк Давлатлари Ташкилоти (ТДТ) Алоқа департаменти томонидан ташкил этилган ОАВ ва ахборот учун масъул вазирлар ва юқори мансабдор шахсларнинг 4-йиғилишига баҳо берди. 

Йиғилишда Сердар Карагёз туркий ахборот агентликлари ўртасида иттифоқ тузиш муҳимлигини таъкидлади.

“Анадолу агентлигининг энг муҳим вазифаларидан бири туркий республикалар ахборот агентликлари учун ягона марказ ташкил этишдир. Яқин келажакда биз буни Истанбулда жойлашган институционал бирлашмага айлантирамиз.

Шундай қилиб, туркий дунё мазмуни – янгиликлар, фото ва видеолар алмашинувини таъминлаймиз. Умумий маълумотлар базаси яратилади. Анадолу туркий дунёда ахборот агентликларининг салоҳиятини ошириш учун дастурлар тайёрлайди. Агентлик, шунингдек, Европа ахборот агентликлари ассоциациясининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Анадолу агентлиги Туркий тиллар ахборот агентликлари иттифоқини амалга оширишда етакчи рол ўйнайди”, — деди Сердар Карагёз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

523 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

68 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

244 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

604 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

323 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага