Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

1401

Туркия Deutsche Welle ва Америка Овози нашрларига киришни ёпди, бунга сабаб - трансляция лицензиясининг йўқлиги, деб ёзади Туркиянинг Sabah нашри.

"Охирги маълумотларга кўра, Радио ва Телевидение Олий Кенгашидан (RТÜК) эшиттириш лицензиясини олмаган Германиянинг Deutsche Welle ва "Америка Овози" радиосига кириш ёпилди. Ҳар икки муассаса ҳам февраль ойида РТÜК томонидан қилинган огоҳлантиришга нисбатан ариза бермаслигини эълон қилган”, - деб ёзади газета.

Шунингдек, нашрнинг қўшимча қилишича, РТÜК аввалроқ лицензиясиз интернетда трансляция хизматларини кўрсатишга қарор қилган "dw.com", "tr.euronews.com" ва "americaninsesi.com", порталларини огоҳлантирган эди.

Deutsche Welle бош директори Питер Лимбург бу ҳаракат халқаро оммавий ахборот воситаларини чеклашга уриниш эканлигини айтиб, компания зарарни Туркия судлари орқали талаб қилишини қўшимча қилган.

"(Тадбир) Туркия расмийларига, айрим танқидий хабарлар асосида бутун хизматни блоклаш имкониятини беради. Бу цензура имкониятини очади", деган у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

111 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

278 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

213 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

299 18:58 18.08.2022
« Орқага