Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия араб давлатларига усмонийлар даври темир йўли лойиҳасини таклиф қилмоқда

4454

Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши раҳбари ва Туркия-Қатар ишбилармонлар қўмитаси раиси Ясар Ўрўғли Қатар газеталари вакиллари билан учрашувда темир йўл қуриш таклифи ҳақида гапирди, деб ёзади турк матбуоти.

Таъкидланганишича: «Лойиҳа Туркия ва Ироқ ўртасида темир йўл қурилишини таклиф қилади, кейин эса бу темир йўл Қувайт ва Қатар билан боғланиши мумкин». Шу билан бирга, янги лойиҳа ҳақида ҳеч қандай тафсилотлар ошкор этилмаган, Ироқ ёки Қувайт томонидан ҳам бу борада ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Форс кўрфази мамлакатлари ва Туркия ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтларда айниқса, Анқаранинг Ар-Риёз ва Абу-Даби билан алоқалари тикланганидан кейин сезиларли ижобий ўзгаришларга дуч келди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Усмонлилар империясининг султони Абдулҳамид II 20-аср бошларида Ҳижоз темир йўлини қуришни бошлаган эди.

Режага кўра, йўл Дамашқни Маккаи мукаррама шаҳри билан боғлаши керак эди. Бу эса бутун дунё мусулмонларининг Ҳаж зиёратини адо этишларини анча осонлаштирар эди. Қолаверса, йўл қурилиши турк қўшинларини кўчиришни осонлаштириб, Усмонлиларнинг чекка араб вилоятлари устидан назоратини кучайтириб, уларнинг иқтисодий ривожланишига туртки бўлар эди. Шимолда Истанбул-Бағдод темир йўлига уланиш режалаштирилган эди. Йўл Ҳижоз вилоятидан ўтгани учун Ҳижоз номини олган. Пайғамбар алайҳиссалом қадамлари теккан юртнинг иложи борича шовқинсиз бўлиши учун темир йўл остига кигиз тўшалган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

355 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

580 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

797 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

480 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

355 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2487 12:50 30.11.2022
« Орқага