Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия билан ҳамкорликда «Соҳибқирон Амир Темур» тарихий сериали суратга олинади

1020

Ўзбекистон Кинематография агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликда Амир Темур ҳақида сериал суратга олади.

Қайд этилишича, кеча, 9 август куни Кинематография агентлигида Туркия Республикасининг «Altınkesit» кинокомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган. Унда агентлик раҳбарияти, «Altınkesit» кинокомпанияси директори Мустафо Гунеш, сценарист, режиссёр Исмаил Гунеш, бош маслаҳатчи Зебинисо Камалова, кинокомпания менежери Меҳмет Булбул, кинокомпания ҳамкори Мустафо Пекчай иштирок этган. 

Ўзбек ва турк киноижодкорлари иштирокидаги учрашувда «Соҳибқирон Амир Темур» тарихий сериали ҳақида сўз борган. Суратга олиниши кутилаётган «Соҳибқирон Амир Темур» сериалининг илк лойиҳаси тақдим этилган. Шунингдек, учрашув давомида иккала томоннинг ҳам янги кинолойиҳа бўйича фикрлари тингланиб, таклифлар берилган.

Аввалроқ «Мендирман Жалолиддин» сериали ҳам турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

327 21:05 30.11.2021

Кобулдан Тошкентга авиарейслар очилмоқда

338 19:06 30.11.2021

Ўзбекистонда яна чангли бўрон кузатилиши мумкин

685 14:54 30.11.2021

«Омикрон» штамми Ўзбекистонга кириб келдими? – Нурмат Отабеков жавоб беради

566 14:06 30.11.2021

Абдулҳаким қори пародист артистга жавоб берди

4125 16:05 29.11.2021

Ноннинг сифати қачон назоратга олинади?

685 19:30 27.11.2021
« Орқага