Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия дунёда туристлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатлар бешталигига кирди

697

Туркия дунёда энг кўп сайёҳ қабул қилган давлатлар рўйхатида 4-ўринни эгаллади. Бу ҳақда мамлакат маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой маълум қилди.

«Бугун Туркия туризм соҳасида энг самарали ва кенг кўламли фаолият юритаётган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Биз Туркиядаги байрамни 140 мамлакатда, жумладан телевидение, босма ва рақамли ОАВларда мақсадли бозорларда тарғиб қиламиз. Дунёдаги энг муваффақиятли рақамли платформалардан бири бўлган Go Türkiye Portal орқали биз Туркияда маданият ва дам олиш имкониятларини тақдим этамиз», – деди Меҳмет Нури Эрсой.

БМТ Жаҳон Туризм Ташкилотининг 2021 йилдаги маълумотларига кўра, Туркия дунёда энг кўп сайёҳ қабул қилган давлатлар рўйхатида 4-ўринга кўтарилган. 

Вазирнинг сўзларига кўра, дунёдаги барча сайёҳларнинг қарийб 80 фоизи сайёҳлик йўналишини танлашда таом ва ичимликлар хилма-хиллигини энг муҳим мезон деб билади.

«Бу йил айтишимиз мумкинки, Истанбул пандемиядан олдинги ҳолатга қайтди. 2024 ёки 2025 йилга келиб Истанбулни Европадаги асосий круиз йўналишларидан бирига айлантирмоқчимиз. Умид қиламанки, янги даврда у ўз рекордлари билан ёдда қоладиган шаҳарга айланади», — деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

298 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

392 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

203 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

643 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

139 09:40 20.05.2022

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр учун қарзи ошиб бормоқда

347 08:56 20.05.2022
« Орқага