Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришига қарши эмас, бироқ...

1230

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркиянинг пойтахти Анқарада Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан учрашди.

НАТО ва АҚШ, Анқаранинг эътирозларига қарамай, Туркия Финляндия ва Швециянинг Ғарбий ҳарбий альянсга аъзо бўлишига тўсқинлик қилмаслигига ишонч билдирмоқда.

Туркия якшанба куни Берлинда бўлиб ўтаётган НАТО ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши арафасида икки шимолий давлатдан ўз ҳудудларида бўлган курд жангари гуруҳларини қўллаб-қувватлашни тўхтатишини ва Туркияга айрим қурол-яроғ сотишга қўйилган тақиқни бекор қилишини исташини айтди.

Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Берлинда Швеция ва Финляндия ҳамкасблари билан ўтказган музокараларининг фойдали бўлганини таъкидлади.

Икки давлат Анқаранинг хавотирларига жавобан Туркия кўриб чиқадиган таклифларни киритди.

Чавушўғли уларнинг ҳудудида «террорчилар» борлиги ҳақида далиллар келтирганини қўшимча қилган.

У, хусусан, Швецияни алоҳида таъкидлаб, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан «террорчи» сифатида таъқиқланган Курдистон Ишчи партияси ярим ҳарбийлашган гуруҳи ҳафта охирида Стокголмда йиғилиш ўтказганини айтган.

Шу билан бирга, Туркия иттифоқнинг ариза беришни хоҳловчи барча Европа давлатларига очиқ бўлиш сиёсатига қарши эмаслигини билдирди.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, «Туркия томонидан билдирилган муаммоларни аъзоликни кечиктирмайдиган тарзда ҳал қила оламиз» деган ишонч билдирди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Берлинда бу масала бўйича ёпиқ эшиклар ортида ўтган музокаралардан сўнг батафсил маълумот беришдан бош тортди, аммо Столтенберг позициясини яна бир бор таъкидлади.

Блинкен журналистларга НАТО «мулоқот жойи» эканлигини қўшимча қилиб, «Бу масала бўйича келишувга эришишимизга жуда ишонаман», деди.

НАТОни кенгайтириш бўйича ҳар қандай қарор барча 30 иттифоқчи ва уларнинг парламентлари розилигини талаб қилади.

70 йилдан бери НАТО аъзоси бўлган Анқара альянснинг Болтиқ денгизидаги позицияларини мустаҳкамлайдиган Финляндия ва Швециянинг киришига бўйсуниш учун жуда катта босим остида қолган.

Агар Туркиянинг эътирозлари қондирилса, маъқуллаш бир неча ҳафта ичида бўлади, аммо иттифоқчи давлатлар парламентлари томонидан ратификация қилиш бир йилга чўзилиши мумкин, дейди дипломатлар ва расмийлар.

Москва шимолий мамлакатларнинг НАТОга қўшилиш эҳтимолига жавоб таҳдидлари, жумладан, «ҳарбий-техник чоралар» кўрилиши эҳтимоли билан жавоб берди.

Шанба куни Россия президенти Владимир Путин билан гаплашган Финляндия президенти Ниинисте уларнинг суҳбати вазмин бўлгани ва ҳеч қандай таҳдид бўлмаганлигини айтган.

«Путин буни хато деб билишини тасдиқлади. Биз сизга таҳдид қилмаяпмиз, деди. Умуман олганда, муҳокама жуда, айтиш мумкинки, тинч ва совуққон бўлди», деган Ниинисте CNN телеканалига берган интервьюсида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

468 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

776 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

182 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

274 21:00 01.07.2022

Хотира

296 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

251 20:00 01.07.2022
« Орқага