Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия фуқаролари ватанига олиб келинди

1821

Ливия шарқида асоссиз айбловлар билан қарийб икки йилдан бери сақланаётган 7 нафар турк фуқароси MIT (Миллий разведка ташкилоти)нинг Қатар разведка бошқармаси билан биргаликда олиб борган ишлари натижасида Туркияга олиб келинган.

Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма баёнотида, Ливиянинг шарқий қисмида қўлга олинган 7 нафар фуқаронинг қизғин мулоқот ва музокаралар натижасида Туркияга қайтарилганлиги маълум қилган. Баёнотда, «Ушбу жараён давомида фуқароларимизнинг аҳволи барча тегишли ташкилот ва муассасаларимиз, айниқса Триполидаги элчихона ва Миллий разведка ташкилоти томонидан ҳамкорликда доимий равишда кузатиб борилди ҳамда катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Биз Ливия ва Қатар ҳукуматларига, айниқса фуқароларимизни озод қилиш жараёнига ҳисса қўшган барча тегишли ташкилотларимизга миннатдорчилик билдирамиз», деб таъкидлаб ўтилган.

Ливияда икки йилдан бери ҳибсда сақланаётган фуқаролар асосан ресторан соҳасида фаолият юритган. Уларни қутқариш учун Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий разведка ташкилоти узоқ вақт давомида иш олиб борган.

Президент Эрдоған, ватанга қайтган фуқаролар билан телефонда гаплашиб, энг яхши тилакларини билдирган. Фуқаролар ҳам бу иши учун  Эрдоғанга миннатдорчилик билдиришган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бутун дунёнинг нигоҳи Львовга қаратилган: энг муҳим уч шахс шу ерда учрашмоқда

450 16:11 18.08.2022

Туркия Афғонистондаги терактни қоралади

297 14:30 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

676 12:40 18.08.2022

Эрдоған: Исроилга элчи энг қисқа вақт ичида тайинланади

263 09:40 18.08.2022

Туркия ва курд бўлинмалари ўртасида тўқнашувлар кучаймоқда

497 19:20 17.08.2022

“Дунё фақатгина бешта давлатдан иборат эмас!” – Туркия БМТ ислоҳотини таклиф этмоқда

756 17:00 17.08.2022
« Орқага