Туркия Ироқни қайта қуришга ҳисса қўшиш учун 5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратади. Бу билан Туркия Кувайтда Ироқни қайта қуришга кўмак бериш учун йиғилган 70 давлат орасида энг кўп маблағ ажратган давлатга айланди. Кувайтдаги конференцияда 175та лойиҳа ҳақида суҳбатлашилди. Улар асосан инфратузилма, сув, энергетика, технология соҳаларига боғлиқ.
Туркия номидан қатнашган Човушўғли: "Туркия Ироқни қайта қуриш учун 5 миллиард долларлик имтиёзли маблағлар ажратади. Туркия 2004 йилдан буён Ироққа 500 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатди", деди.
Иштирок давомида Човушўғли: "Туркия бундан ташқари 50 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдамлари ҳам кўрсатади", деди.
Қувайт Ташқи ишлар вазири шайх Холид Собаҳ конференция давомида 30 миллиард доллар маблағ йиғилганини айтди.
Ироқ режелаштириш вазири Қусай Абдулфаттоҳнинг сўзларига кўра, Ироқни қайта қуриш учун 88.2 миллиард доллар маблағ зарур.